TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51638

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,120Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 222023.08.22 12:49
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Алматида озиқ-овқат инфляцияси 2 баробар пасайди Алмати ҳокимлиги томонидан инфляция даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев 18 август куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга берган ҳисоботи чоғида маълум қилди. Шаҳар раҳбари бозорнинг тўлганлиги ва тартибга солиниши озиқ-овқат инфляциясини 2023 йил январидаги 24,3 фоиздан 11,7 фоизгача камайтириш имконини берганини таъкидлади. «Йиллик ставка 14,2 фоизни ташкил этади. Жорий йил бошидан ёқилғи нархларининг ошиши ва 2023 йил 1 июлдан бошлаб «Инвестициялар учун тариф алмашинуви» сиёсатининг амалга оширилиши инфляциянинг жорий даражасининг энг муҳим омиллари бўлди», - дея таъкидлади Алмати ҳокими Ерболат Досаев. Кузатилаётган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил якунларига кўра, мегаполис иқтисодиётининг ўсиши 5,5 фоиз даражасида кутилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb