TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51680

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,160Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 302023.08.30 06:49
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча? Ўзбекистондаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари тўғрисида расмий маълумотлар очиқланди. Унга кўра, ➖Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн. сўм, устамалар билан 5,0 млн. сўм; ➖Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи 3,0 млн. сўм, устамалар билан 6,7 млн. сўм; ➖Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи 2,7 млн сўм, устамалар билан 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 млн сўм, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан эса 7,2 млн сўм; ➖агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм; ➖Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 млн сўм, устамалар билан 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 млн сўм; ➖Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўм, устамалар билан 9,8 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўм; ➖Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb