TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51689

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,240Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 22023.09.02 08:52
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистонда Qorqyt ata коллекция тангалари муомалага чиқарилади Қозоғистон Миллий банки «Дашт хазинаси» туркумидаги QORQYT ATA коллекцияси тангаларини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда Кazinform. Хабарда айтилишича, 4 сентябрдан бошлаб тангалар ҚМБ онлайн-дўкони орқали сотилади. QORQYT ATA - қўбизнинг пири, жиров, созанда ва бастакор. Ривоятларга кўра, QORQYT ATA Сирдарё даштидан бўлиб, VIII-IX асрларда яшаган. 1980 йилда Қизилўрдада QORQYT ATA ёдгорлик мажмуаси қурилди. У 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига расман киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. QORQYT ATA тангаси кумушдан ишланган, пробаси - 925/1000. Оғирлиги - 24 грамм, диаметри - 37 мм, ишлаб чиқариш сифати - proof, номинал - 500 тенге, тиражи - 5 000 (беш минг) дона. Коллекция тангалари Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида белгиланган қиймати бўйича барча тўлов турлари учун қабул қилинади. Уни ҳисобга олиш ва мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисоб рақамларига ўтказиш, майдалаш ва алмаштириш мумкин. Коллекция тангалари Қозоғистон танга саройида ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb