TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51692

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,950Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 42023.09.04 04:42
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Германия мутахассислари қишда энергияни тежашга чақирдилар Германиядаги газ омборлари яхши тўлдирилган бўлса-да, қиш мавсумида мамлакатни энергия билан таъминлаш хавфи мавжуд. Шу боис Германия мутахассислари қиш мавсумида одамларни электр энергиясини тежашга чақирди, дея хабар беради DW агентлиги. Федерал тармоқ агентлиги (Bundesnetzagentur, BNetzA) раҳбари Клаус Мюллер Германиянинг газ таъминоти жорий қишда хавф остида бўлишидан огоҳлантирди ва фуқароларни энергияни тежашга чақирди. «Омборхоналар 94 фоизга тўлган ва бизда муқобил таъминот манбалари мавжуд. Шунинг учун биз келгуси қишга некбинлик билан қарашимиз мумкин. Аммо буни айтишга ҳали эрта, хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда», - деди у. Мюллер Россия жануби-шарқий Европага газ етказиб беришда давом этишини қайд этди. «Аммо, агар бу етказиб бериш тўхтаса, бу мамлакатлар бошқа манбалардан газ таъминотига муҳтож бўлади. Бунда Германия муҳим рол ўйнайди», - деди расмий. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb