TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51694

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,200Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 42023.09.04 06:58
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистонда коллеж талабалари стипендиялари 50 фоизга ошди Қозоғистонда коллеж талабалари стипендиялари 50 фоизга ошди, дея хабар беради Кazinform. Қозоғистон таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, жорий ўқув йилида 190 минг ёшлар коллеж талабаси бўлди. Улардан 133 минг нафари давлат таълим буюртмаси бўйича ўқийди. Корхоналар талабига биноан 10 минг талаба таълим олади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, жорий йилда таълим тизимидаги буюртма 50 минг ўринга етказилди. Квота бўйича 75 минг нафар техника ва касб-ҳунар коллежи талабалари ўқишга қабул қилинди. Коллеж талабаларини рағбатлантириш мақсадида 2023 йил сентябридан бошлаб стипендия миқдорини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган: 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоизга, 2024 йилда эса 100 фоизга етказилади. Давлат буюртмаси бўйича таълим олаётган талабалар ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, стипендиялар, овқатланиш ва йўлкиралар билан таъминланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb