TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51699

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,009Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 52023.09.05 08:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Миграция қонунини бузган 30 нафар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси миграция қонунини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди, деб хабар беради Кazinform мухбири. Алмати шаҳар полиция департаменти маълумотларига кўра, «Участка» фавқулодда профилактика тадбири давомида мамлакат миграция қонунини бузган 813 нафари хорижий фуқаролар аниқланди. Улар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 517-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди. «ИИВ қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 387 нафар чет эл фуқароси жойлаштирилди», — деди Алмати ПД миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Асхат Бутунчинов. Шунингдек, у Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилганини таъкидлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb