TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51722

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,860Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 122023.09.12 05:01
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Кўчмас мулк бозорида шартномалар сони кўпайди, ижара нархи эса ўсди Август ойида кўчмас мулк савдоси 12,8 фоизгаўсди, рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп. Сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсадаўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10%га ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди. Пойтахтда квартирани ижарага олиш Учтепа (7,1 долл.), Сергели (6,7 долл) ва Бектемир (5,6 долл) туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда. Иккиламчи кўчмас мулк бозорида биринчи марта йил бошида квартираларнархининг пасайиши кузатилди. Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22 фоизга ошди. Ўтган йилнинг август ойига нисбатан Тошкент шаҳридаиккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 31,6 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb