TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51754

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,090Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 212023.09.21 03:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси антирекордни янгилади 2023 йил июл ойи охирида Россия ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277,3 миллион долларни ташкил этди. Буни АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади RBK. Аниқлик киритилишича, товар айирбошлаш ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан 11 баравар, 2021 йил июл ойига нисбатан қарийб 13 баробар камайган. Бу камида 2000 йилларнинг бошидан бери янги паст кўрсаткичдир. Нашрнинг қайд этишича, ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия етказиб бериш ташкил этади — июль ойида Америка экспорти 36 миллион долларгача қисқарган. Россиянинг АҚШга экспорти учта маҳсулот гуруҳидан иборат - ядро ёқилғиси, минерал ўғитлар ва платина гуруҳи металлари (палладий, платина, родий). Аввалроқ, US News & World Report нашри томонидан ўтказилган 17 минг киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Россия 2023 йилда дунёнинг энг қудратли учлигидан жой олган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb