TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51756

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,160Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 212023.09.21 08:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди Саккиз ой натижаларига кўра, мамлакатга кўк ёқилғи етказиб бериш $370 млндан ортиқ даромад келтирган. Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди, дея хабар беради “ТАСС” Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб. Август ойида Ўзбекистондан мамлакатга ойлик газ етказиб бериш ҳажми июл ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга камайиб, $75,27 млнни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган. Январ-август ойларида Хитойга $370,57 млнлик табиий газ экспорт қилинди. Натижада, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 40 фоизга камайган. Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Саккиз ойда мамлакатдан $6,63 млрдлик газ етказиб берилган (ўтган йилга нисбатан +5 фоиз). Иккинчи ўринда Россия турибди. Мамлакат экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, $4,46 млрдга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мянма ($993 млн) ва Қозоғистон ($782 млн) бормоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb