TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51761

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,560Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 222023.09.22 05:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди АҚШнинг давлат қарзи 33 триллион доллардан ошиб, янги рекордга эришди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги сайтида хабар берилди. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг давлат қарзи ҳозирда 33,044 триллион долларни ташкил этади. АҚШнинг давлат қарзи июн ойида тарихда биринчи марта 32 триллион доллардан ошди. “Жами тўланмаган давлат қарзи 32 триллион 39 миллиард 244 миллион долларни ташкил этади”, дейилади Ғазначилик жадвалида. Июнь ойида АҚШ президенти Жо Байден мамлакат дефолтга йўл қўймаслик имконини берувчи қарз чегарасини 2025 йил 1 январгача тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади. 2025 йил 2 январдан бошлаб лимит оширилади. Ҳужжатни қабул қилиш учун республикачилар ва демократлар икки йилга федерал харажатларни камайтириш бўйича муросага келишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb