TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51766

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт3,740Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн9-р сарын 242023.09.24 10:29
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин? Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради. “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади: А – аъло (400-500 балл; B — яхши (300-400 балл); C — ўртача (200-300 балл); D — қониқарли (100-200 балл); E — ёмон (0-100 балл). Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул. — portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18480 сўм); — my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16632 сўм). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb