Нийтлэлийн агуулга
Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойлари натижаларига кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 660,3 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,1 % га ошган. Ҳудудлар кесимида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми: Қорақалпоғистон Р. – 7,1 млрд сўм Андижон вилояти – 8,4 млрд сўм Бухоро вилояти – 9,3 млрд сўм Жиззах вилояти – 3,5 млрд сўм Қашқадарё вилояти – 10,5 млрд сўм Навоий вилояти – 6 млрд сўм Наманган вилояти – 9,3 млрд сўм Самарқанд вилояти – 18,4 млрд сўм Сурхондарё вилояти – 3 млрд сўм Сирдарё вилояти – 2,9 млрд сўм Тошкент вилояти – 21,8 млрд сўм Фарғона вилояти – 15,2 млрд сўм Хоразм вилояти – 9,2 млрд сўм Тошкент шаҳри – 535,7 млрд сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb