TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51781

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт3,330Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн10-р сарын 42023.10.04 15:13
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Йўл қурган тадбиркор ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда Vodiy24.uz интернет-сайтининг ёзишича, "ALFA IMPERIAL BETON" МЧЖ томонидан 2022 йилда Андижон туманидаги Андижон-Экинтикин-Храбек-Отчопар автомобиль йулининг 9-11 км оралиғида амалга оширилган бетон йўл қопламасининг пулини Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳалигача тўлиқ тўлаб бермаган. Манбанинг ёзишича, корхона раҳбари Н.Долимов вилоятдан жамият учун ўтказилган жами 3,158 миллион сўмнинг 1,908 миллион сўмини бошқа мақсадларга ишлатиб келмоқда. Ҳақдорлар корхона раҳбари устидан Андижон вилоят автомобил йўллари бошқармаси раҳбари М.Нурматовга шикоят қилган, бироқ бу ҳозирча бесамар кетмоқда. Нашр маълумотларига кўра, ушбу йўлга вилоятга ташриф чоғида давлат раҳбари юқори баҳо бериб, "Андижон тажрибаси" деб, буни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширилиши кераклигини айтган. Мақола сўнгида ишни ўрганган манба Республика автомобил йўллари қўмитаси бу масалани назоратга олишини сўраган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb