Нийтлэлийн агуулга
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: ➖барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): ▫️22 март – жума; ▫️11 апрель – пайшанба; ▫️18 июнь – сешанба; ▫️3 сентябрь – сешанба; ▫️31 декабрь – сешанба. ➖6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: ▫️2 январь – сешанба; ▫️23 март – шанба; ▫️12 апрель – жума; ▫️31 август – шанба; ▫️30 декабрь – душанба. ➖5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади ▫️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига; ▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига; ▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb