TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Таҳрирчи avatar

TGINSIGHT CHAT

Таҳрирчи

@tahrirchi

Linguistics

O‘zbek tilida nimalardir

Дагагчид625Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд226Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ5,898Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

1/19 хуудас · 226 нийтлэл

Нийтэлсэн 27 өдрийн өмнө

#янги_китоб Кичиккина меҳнатимиз сингган яна бир китоб... Харид қилиш учун ана шу ёзув устига босинг. #иқтибос Кишида азимат бўлмаса, орзулар орзулигича қолаверади... Истаган одамимизга юбориб қўямиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

400 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 9

#табассум #лингвистика Истаган бир бўғинли товушлардан бир нечтасини димоғ билан айтса, 70% ҳолатда хитойча сўз/гап келиб чиқаркан. Бугун эксперимент қилдик😂 Масалан, ши, шу, ка, ви... Хитойлик дўстингизга жўнатгандан фойда йўқ, шунинг учун сўз бирикмаси боғланишининг иккинчи турини кутгану кутмаганларга жўнатиб қўямиз: 👇👇👇 https://t.me/tahrirchi

434 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 1

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олимнинг «Азимат» китоби

622 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 30

#луғат #тўғри_ёзамиз 🍓🍓🍓 Клубника ❌ Қулупнай✔️ ✍️ Реклама матни ҳам бироз хато ёзилган, келинг, уни тўғрилаб ёзамиз: ЯНГИ ТЕРИЛГАН қулупнай бор, мурожаат учун телефон: **** Ўзбекчага русскийрусча падбор қилибаралаштириб гапирадиганларга переслат қилиб қўямиз — жўнатамиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

510 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 29

#мутолаа БАДАВИЙЧА ТАҚСИМ (Қайта таржима қилинган ва таҳрирланган) Ҳикоя қилинишича, бир бадавий шаҳарга тушиб, тунашга жой қидирди. Бир киши уни бегона жойда кўчада қолмасин деб тунаб қолишига жой бериб, меҳмон қиладиган бўлди. Ҳалиги меҳмондўст кишининг уйида товуқлари кўп, оиласи эса аёли, икки ўғил ва икки қизидан иборат эди. Аъробийга: — Меҳмон, узоқ йўл юриб қорнингизам очқаб кетгандир, аёлимга айтдим, товуқ пиширяпти, бирга овқатланамиз, — деди уй эгаси. Овқат тайёр бўлди. Бутун оила ва меҳмон дастурхон атрофида жамланишди. Меҳмоннинг ҳурматига унга товуқни узатиб, бўлиштириб тарқатишини сўрашди, шу йўл билан содда-тўпори одамнинг устидан кулишмоқчи эди. У: — Бу ишни ўхшатолмайман-да, агар борига рози бўлсангиз, майли, тақсимлаб тарқатаман, — деди. Мезбонлар майли деб рози бўлди. У товуқни майдалай бошлади: “Боши — оиланинг бошлиғига”, деб уйнинг хўжайинига узатди. Кейин икки қанотини кесиб, “қанотлар — оиланинг икки қанотига”, икки ўғилга узатди. Сўнг икки оёқни кесиб, яна рамзий маъно айтиб икки қизга берди. Думғаза қисмини олиб, “бужмайган жойи — қари одамга”, дея уйнинг бекасига узатди. Охирида “кўкрак қисми, албатта, айни пайтда ҳурматли бўлиб турган меҳмонга”, деб энг сергўшт жойини ўзига олди. Эртаси куни мезбон аёлига бугун бешта товуқ пиширишини айтди. Кеч бўлди. Овқат пайти товуқларни майдалаши, бугун аниқ тўғри тақсимлай олмайди деб гумон қилиб, агар шундай бўлса, устидан маза қилиб куламан деб яна меҳмонга узатди: — Эй МУҲТАРАМ зот, товуқларни бўлиштиринг... — деди. — Демак, кечаги тақсимлашим сизларга маъқул бўлибди-да, — шодланиб кетди у. — Жуфт-жуфт қилиб бўлайми ё тоқми? — деб сўради. Мезбонлар унинг нима қилмоқчи эканини тушунмай, бир-бирига қараб олишди ва: — Тоқ тақсимланг, — дейишди. Меҳмон эса: — Хўп, — дедию бошлади. — Сен ва аёлингга битта товуқ — учта бўлдиларинг, ана, тоқ бўлди. Икки ўғил ва битта товуқ — уч; икки қиз ва бир товуқ — уч; мен ва икки товуқ — учта бўлдик, ана!.. — дедию уй эгаларига қаради. Улар эса меҳмоннинг қўлидаги товуқларга ҳайрон бўлганча оғизларини очиб қараб қолишганди. — Қарашингиздан бундай тақсимга розимассизов... Тоқ бўлиш бундан бошқача бўлиши мумкин эмас-да... — деди бадавийча тўпорилик билан. — Унда жуфт-жуфт тақсимланг, — деди уй соҳиби. Аъробий эса товуқларни тақсимлай бошлади: — Сенга ва икки ўғлингга битта товуқ — тўртта бўлдингиз, ана; кампир ва икки қизига битта товуқ — сизларам тўртта бўлдингиз; мен ва учта товуқ — бизам тўртта, ана, ҳаммамиз жуфт-жуфт бўлдик, — дедию қўлини осмонга қаратиб очиб дуо қилди: — Тўғри тақсимлашни қалбимга солган Зотга ҳамдлар бўлсин!.. ©️ Араб тилидан Ғиёсиддин Умархон таржимаси Кўнгли тоза одамларга жўнатиб қўямиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

406 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 28

#ҳикмат ТААССУРОТ Беш йиллар аввал. Мисрга бориб, бу ерга энди кўникиб, танишлар орттира бошлаган вақтларим. Бир дўстимизникида меҳмон бўлиб қолдим. Нонуштага егулик кўп экан, ҳамма ўзига ёққанини танлаб еркан уларда. Менга қаймоқ таклиф қилишди. Бу таклиф…

357 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 25

#тундалик ⏱ Ҳар бир нарсанинг муддати бўларкан. Тахминан беш ёшимда лотин ва кирилл алифболарини бемалол ўқий олардим, ўшандан бери бадиий китоб, газета ўқийман. Қўлимга тушганини ўқийверардим. Орада шеър ўқишга қизиқиб қолдим. Бадиий китобларга муҳаббат қўйдим, кейин бизнес, тарбия йўналишидаги асарларни ўқий бошладим. Ҳозир фақат ва фақат одамни руҳан юксалтирадиган мавзуларгина қизиқ. Бошқа ҳеч қайси йўналишдаги китоб, кино, мултфилм қизиқтирмай қўйди, чунки мантиқсиз нарсалар, хатолар чиқаверади... Яна бир нарсани кузатдим: китобдан нимадир олиш учун эмас, шунчаки рақамлар учун ўқийдиганлар охири телбанамо, у ўқиган нарсани ўқимаганларни аҳмоққа, телбага чиқарадиган телбага айланиб қоларкан... Ҳамма нарсанинг охири бор, қизиқишларнинг ҳам, ҳаётнинг ҳам... 😐Ўқишдан зериккан, ҳаётдан тўйганларга юбориб қўямиз: 👇👇👇 http://t.me/tahrirchi

541 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 22

#мулоҳаза #шахсий_фикр Яна “илмга қарши курашамиз”.😁 Инглизча билмайман, шунақа видеоларни ўзбеклар ҳам қўйиб, изоҳларида “Ана физика, ана ихтиро, ана олим!” дейишади. Ёзувчининг руҳи ёзувга кўчади, шу физикалаётганларнинг ёзувида қанақадир кибр, кеккайиш сезилиб туради, худди видеодаги ҳисоб-китобларни ўзи қилгандай, нарсаларни ўзи жойлаштиргандай. Энди мақсадга кўчсак: бу қурилмаларнинг ҳисоби зўр олинган. Лекин шунча нарса нимага керак? Ҳамма жой ахлатга тўлиб кетиб, оёқ қўйишга жой қолмайди. Кейин гўё вақт тежайдигандай кўрсатилади бу матоҳлар, лекин буларни териб чиқишга кетган вақтда кўппала овқат қилса бўлади. Яна овқат пишгунча орада бошқа ишларни ҳам қилиб олса бўлади)) Қисқа қилиб айтганда кераксиз ихтиро бу)) Шунақа видеолар кўпаяётгани одамларни матн ўқишга дангаса қилиб қўйяпти. Бу каби видеолар мияга озгина “илм!” деган ҳайқириққа кибр қориштирилган кайф беради, холос. Ҳақиқий илм матн билан ҳосил қилинади. Матнни яхши тушуниш учун она тилини яхши ўрганиш керак, бу учун эса Таҳрирчи каналига уланиш керак)) Фойдали илм(га йўл) излаб юрганларга жўнатиб қўямиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

533 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

ҚОРА ТУЙНУК (Охири) 🤩 Ўзи умуман олганда илм-фандеб дод дейдиганлар билан футбол мухлислари бир қаторда туради. Чунки иккаласиям бир чеккада туриб дод солади, бири “ҳала мадрид” деса, бири илм-фан дейди. Лекин футбол фанатлари сал тузукроқ, чунки уларни стадионга туширса энг камида тўп тепа олади, илм-фан дейдиганларни илм майдонига киргизиб қўйса, қўлидан балоям келмайди. ◻️ Яқинда бир гурунгда битта шунақа “илм аҳли”га ҳақиқий илм аҳли илм нима деб савол берса, “Синус, косинус, формула, телескоп, космос...”лаб сўзини сўзига улай олмай роса алжиради. Шу ўринда айтай, илм бу — қанақадир қийин сўзлар эмас, балки у қоида ва уни татбиқ қила олиш салоҳиятидир: бир қоидани ўрганасиз, ўша қоида мавзуси доирасидаги масалани шу қоида бўйича ечасиз — ана шунда ҳақиқий илм соҳиби бўласиз. 👽 Илм-фанга асло қарши эмасман, илм-фан ривожланиши, одамлар илмли бўлиши тарафдориман, шунчаки уни, яъни илмни космосга эмас, ерни обод қилишга, ерда одамга ўхшаб яшашга тўғри йўналтирайлик. Қора туйнук галактикаларни ютгани каби медиа тўғри фикрлаш қобилиятимизни ютиб юборяпти, шунга куйиняпман... Яқинда ижтимоий тармоқда биттаси “Алишер Навоий ёзган асарларидан фойда йўқ, шунинг ўрнига бирор ИХТИРО қилганида фойдалироқ бўларди”, деган экан, шуни ўқигач, ушбуларни ёздим. Балки, фикрларим тарқоқдир, лекин ичимдагиларни айтгим келди. Коинотни ўрганиб, натижада яшашга Ердан кўра қулайроқ жой йўқлиги маълум бўлди. Марсга, Ойга кўчиб кетишга сарфланиши керак бўлган куч-қувватни еримизнинг суви йўқ, шароити яхши бўлмаган жойларига берайлик, уларам бундоқ одамга ўхшаб яшасин... 👉 Бу ёзганларимга қараб мияни ишлатса оғрийди деб ўйлайдиганлардан кимдир “Унда нимага ўшалар яратган телефонни, ижтимоий тармоқларни ишлатяпсан?!” дейиши мумкин. Оғайни, биринчидан, улар яратмаган, балки кашф қилган. Иккинчидан, ўша кашфиётнинг ортида ўзимизнинг ота-боболарнинг илмга қилган хизмати ётибди, агар бошқаларнинг меҳнати билан мақтаниш керак бўлса. Кейин илм-фан йўқ нарсани пайдо қилиш эмас, бор нарсани кашф қилишдир. Унданам кейин эса текинга ишлатмаяпмиз, пулини тўлаб сотиб олганмиз телефонни, тармоқлар учун телефонга пул тўлаймиз ойма-ой. 🇹🇯 Айтганча, илм бу — ердаги сувсиз жойга сув чиқаришга етмаган маблағдан каттароқ маблағни Марсдан сув, кислород қидиришга сарфлаш, космосга кўчиб кетиш ёки ота-бобоси маймун бўлганига, келажакда эволюция орқали мутацияга учраб, ўргимчак одам пайдо бўлишига ишониш эмас, балки воқеликдаги нарсанинг аслини билишдир ва у инсоннинг яхши, қулай яшашига хизмат қилиши керак. Кимдир тиб, кимдир тил, кимдир технология, яна кимдир бошқа нарсани яхши билади, кимдир эса руҳий тарбияни яхши билади ва шу билан одамларга фойда келтиради, одамга ўхшаб яшашга хизмат қилади... Зеро илм моддиятдан иборат эмас. Одам маймундан яралмаган-у, лекин моддиятга ёпишиб олинса, унданам баттарроқ аҳволга тушилади. Илм одамнинг одамдай яшашига хизмат қилиши керак! Тугади. Юбориб қўямиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

594 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 18

ҚОРА ТУЙНУК (Давоми) 🔫 Камтаргина шароитда нимадир ўрганаётган одамни кўриб “XXI асрда, техника замонида...” деб маломат қилиб ташлашади. Юқорида илм-фан инсоннинг қулайлигига хизмат қилиши кераклигини айтгандик. Келинг, энди инсоф билан қарайлик, бу замонавий техника фойдадан кўра зарар бермаяптими деб ўйлаб қолдим: ўқотар қуроллар, ядро бомбаси — қанчалик фойдаси тегди, булар ҳам илм-фаннинг меваси-ку?! 📱 Яқинда сунъий интеллект деган нарса чиқди, бу нарса каминага кўп ёқмади: оммага тақдим қилмоқчи бўлган нарсасиниям шу роботга ёздиришяпти, унга фикр билдирмоқчи бўлганларам шу аҳвол. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлса-да, имлони кўп яхши билмайдиганлар бирданига бехато ёзадиган бўлиб қолди. Бу майли. Бошқа томонига қарайлик: изоҳда ёзган матнида тире ҳаддан ортиқ кўп ва ноўрин ишлатилган бўлади; хатбоши қилинган ва у юлдузча, символли рақамлар (1️⃣, 2️⃣ каби) ёки катта нуқта • билан бошланади. Тузган гаплари тил қоидаларига 100/100 тушади, лекин бунақа матн қуруқ бўлиб қолади, таъсирчанлиги деярли бўлмайди. Қизиғи, ёзмоқчи бўлган мавзуси бўйича буйруқ бериб, жавобини ўқибам кўрмайди, чунки матннинг бошию охирида СИнинг “сиз айтаётган гап ростдан одамни ўйлантириб қўяди...” деб бошланиб, “истасанг, бу мавзуда янада таъсирли матн ёзиб беришим мумкин” деб хабарни тугатган гаплари қолиб кетган бўлади. Унданам қизиғи, ўша изоҳларни ўқиб кўрмай раддия бериш учун яна СИга мурожаат қилишади. Шу ерда мия ўта дангасалашиб кетгани кўринмаяптими? Сунъий интеллект ҳам илмнинг меваси, мияларни дангасалаштириб ташлашими фойдаси? Мия фойдаланмай олиб қўйиладиган, ишлатса оғрийдиган нарсамидики, мияни тормозлайдиган нарсаларни кашф қилиб, мана технология деб жар солсак? 👨‍🎓 Илм олиш учун ўзига хос шарт-шароитлар билан китобга мурожаат қилиш керак. Замонавий технология эса нари борса маълумотни тезроқ топишга ёрдам беради, мияга тиқиб қўймайди: илм учун барибир вақт ва меҳнат талаб қилинади, бошқа нарса эмас. 😳 Одоб-ахлоқни VII асрдан қолган эскилик сарқити дейди баъзилар, лекин ўша асрдагилар юлдузларга қараб борадиган жойига йўл топган, Ернинг шаклини айтган, одамнинг оёқ изига қараб унинг насабию қобилиятларини айтиб бера олган. Одобли, иболи бўлиш қанақадир ихтиро қилишга тўсиқ бўлмаган, бўлмайдиям, ижтимоий тармоқлардан, СИдан фаол фойдаланиш ривожланиб кетганлик белгиси эмас, агар ҳаммаси ўз ўрнига қўйилса, ўзлари тушунмай даъво қилаётган нарсасининг мақсади ҳосил бўлади. Давоми бор... Финалга оз қолди, барча футбол илм мухлисларини чақириб келамиз: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

464 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 15

ҚОРА ТУЙНУК (Давоми) Бу илмпараст тоифага яқин йиллар ичида минбар берилди, бу — подкастлар. Подкастларни, илм тарафдори бўлишни аслида ёмонламоқчи эмасман, фақат адолат, инсоф тарафдориман. Савияли подкастлар — ўзбекчаси ГУРУНГ — бор, ўзи ҳам қайсидир илм билан шуғулланиб, амалиётда қўллаб, бошқаларни илмга тарғиб қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Хуллас, бир нечтаси қоронғи хонада, думалоқ стол атрофида, стол лампалари ёруғида, қулоғига самолёт учувчилари тақадиган қулоқчинлардан тақиб, олдига микрофон қўйиб олиб ё ваҳа-ваҳа қилиб ўтиради, ёки бутун оламнинг тақдирини ҳал қилаётгандек ваҳимали даражадаги жиддий овозда: “Жинсий аъзонинг номини айтишга уялмаслик керак, болалар *е#с нима деса эсанкираб қолмасдан яхшилаб тушунтириш керак”, “Ернинг шакли ясси, то что пирамидаларнинг бошланиши ер тагида, то что 100 метр чуқурда. Шунинг учун Антарктидадан ташқарида бошқа сивилизация бор. То что ўшанда учар тарелкани кўрганман, то что одамнинг мияси ўртача 5% ишлайди. То что Бурж Халифа бор-ку, то что сизлар хато фикрлайсиз, то что ман шунақа фикрлайман, ҳақиқат шу то что!” деб Люси каби фантастик кинолардаги маълумотларни илмнинг юқори чўққисига етгандек фахр билан айтиб ўтиради. Ҳозир гурунглар кўпайиб кетганидан истаган одам бориб валақлаб келиши мумкин бўлса-да, “Шундай жойга чақирибдими, демак, у катта илм соҳиби”, деб ўйлайдиган содда одамлар изоҳларда уларнинг илмига таҳсин ўқиб ўтиради. Шу ўринда бир сирни очиб кетай, шунақа “илмий” гурунгларда чиқиб ваҳимали овозда гапирадиганларга эътибор қилинг-да: бошини суҳбатдошидан сал тескари қилиб, кўзларини бироз қисиб, қошини кўтариб-кўтариб, асли номаълум бўлган ғарб олимлари номидан бир нимацизм, бир нимация каби қийин атамаларни кўп-кўп қўшиб гапиради, бу — ўзини билимдон қилиб кўрсатиш учун ўзи ҳам ишонмайдиган нарсасини бошқа одамга “едириш” учун қилинадиган мимиканинг энг содда кўриниши. Яъни ёлғонни ҳам аслида эплаб гапиролмайди, илло содда одамларгина бу чала актёрлар фикрининг вазнини оширишга уриниб қилаётган ҳаракатларига ишонади, алданади. Ўша гап, тарқатамиз, давоминиям қўямиз ҳадемай: 👇👇👇 t.me/tahrirchi

498 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

ҚОРА ТУЙНУК (Давоми) 📱 Илм деганда баъзилар телескоп, фазо, нанороботларга бунчалик ёпишиб олишининг сабаби, Youtube тармоғида шунақа мавзуда кўрсатувлар кўп. “Қора туйнукдан қандай омон чиқиш мумкин?”, “Вақтлараро саёҳат қилиш учун ёруғлик тезлигидан ҳам юқорироқ тезликка чиқиш керак. Келинг, буни ҳозир сизга тушунтириб бераман”, “Фитфиллион ёруғлик йили узоқда ерга ўхшаш сайёра топилди, у ерга кўчиб борсак...” деган ноодатий мавзуларни бошқа тиллардан таржима қилиб тақдим қиладиган болачалар кўпайиб кетди. Лекин шунга сарфлаган қувватини қурилишга сарфлаганида борми... Ҳа, майли. 🎮 Изоҳлардаям она тили бўйича ЕТАРЛИ ИЛМИ бўлмаганлар “Вааууу, ана илм!”, “Шунақа илмий контентларни кўпайтиринг”, “Нимага одамларимиз бунақа илмий контентларга унчалик қизиқмайди, “просмотр” кам?!” деб роса ёзишади. Уларга бу маълумотнинг нақадар фойдали ёки зарарли экани эмас, шунчаки “ялтир-юлтири” қизиқ... 🕊 “Илм” деб жар соладиган яна бир тоифа пайдо бўлган — илм ва олим ким ёки нима экани ҳақида юқори айтганмиз — нимадир ихтиро қилмаган одамни олим тугул одам ўрнида кўришмайди. Моддий ёки ҳисоб-китоб фанларидан бошқа соҳадаги одамдан, масалан, тарбия олимларидан нуқул кашфиёт, ихтиро, Нобел мукофоти талаб қилади. Улар илмни шу қадар баланд ва эришиб бўлмас чўққига чиқариб қўйишадики, натижада оддий инсоний меҳнат, одоб-ахлоқ ва кичикроқ нарсалар уларнинг кўзига арзимас бўлиб кўринади. Уларнинг мезони ихтиро ва Нобел, бундан юқорироқ нарса йўқ гўё. Ваҳоланки, ўзи тугул отасидаям бу борада ҳеч вақо йўқ, на ихтиро бор, на Нобел. “Диванотория олимлари”нинг зўр гапи бор, ўзини қаерда қандай тутиш, одоб-ахлоқ қоидалари ҳақида гапирилса: “Ғарбда одамлар ойни забт этаётган бир пайтда...”ёки “Анави “чириган” ғарбда мактаб ўқувчилари робот ясаб ётибди, бизникилар XXI аср бўлса ҳам одоб-ахлоқ деб латта-путтага ўралашиб юрибди...” деб умумийлаштириб юборади. Худди у ерда ҳааамма ёппасига робот, ракета ясаб, Ойга кўчиб кетиб, 🌍 Ой-Ер йўналишида ракетада “Яндекс”🚀уриб юрибди. Бунақамас-да энди, битта-иккита одамнинг ишини умумийлаштириб юбориш ярамайди-да... 📱Давомини ўқиш учунетти дақиқа ичида етти кишига жўнатинг)) 👇👇👇 t.me/tahrirchi

539 views
123•••10•••1819
Өмнөх1/19 хуудасДараах