Kandungan siaran
Хоразмда ҳисобот-сайлов конференцияси: 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади Урганч шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти касаба уюшмаси ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унинг ишида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгаши раисининг ўринбосари Одилжон Мирзаев, Республика кенгаши раиси маслаҳатчиси Зафарбек Худайберганов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгашининг раиси ўринбосари Камолжон Бекчанов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Шокир Аллаберганов ҳамда делегатлар қатнашмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ўтган 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинади. Шунингдек, илк маротаба муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан кенгаш раиси сайлаб олинади. 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X