Kandungan siaran
Фарғонада вилоят касаба уюшма ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди Фарғона шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Суёркулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Лола Ахмедова ва делегатлар иштирок этишди. Конференция давомида тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Расулжон Рахимов ташкилотнинг ўтган 5 йиллик фаолиятига доир ҳисобот маърузасини ўқиб эшиттирди. Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раислиги учун муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлов бўлиб ўтди. Саноқ комиссияси раисининг маълум қилишича, Расулжон Рахимов номзодини сайловда иштирок этган 60 делегат ёқлаб овоз берган. Шу билан Расулжон Рахимов Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Фарғона вилоят кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X