TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Davlat.kasaba
Davlat.kasaba avatar

TGINSIGHT POST

Post #168

@davlatkasaba

Davlat.kasaba

Tontonan166Bilangan tontonan siaran
Diterbitkan23 Jun23/06/2025, 05:29 PG
Kandungan

Kandungan siaran

Самарқандда конференция: 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилиниб, сайлов бўлиб ўтди Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят касаба уюшмаси ташкилотининг тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Атхам Мирджалилов, Республика кенгаши молия бўлими мудири Алишер Эргашев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгашининг раиси Сухроб Рафиков ва тармоқ тизимидаги йирик ташкилотлар касаба уюшма раислари, шунингдек, конференция делегатлари иштирок этишди. Тадбир давомида вилоят касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-2025 йилдаги фаолияти юзасидан вилоят кенгаши раиси Нормурод Ражабовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Делегатлар тафтиш комиссияси маърузасидан сўнг, кенгаш фаолиятини "қониқарли" деб баҳоладилар. Конференция давомида муқобиллик асосида яширин овоз бериш бериш йўли билан кенгаш раислиги учун сайлов бўлиб ўтди. Саноқ комиссияси маълумотига кўра, Нормурод Ражабов тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгашининг раиси этиб қайта сайланди. 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X