TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Davlat.kasaba
Davlat.kasaba avatar

TGINSIGHT POST

Post #174

@davlatkasaba

Davlat.kasaba

Tontonan406Bilangan tontonan siaran
Diterbitkan27 Jun27/06/2025, 05:13 PG
Kandungan

Kandungan siaran

Сурхондарёда 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади Термиз шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят касаба уюшмаси ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини бошлади. Унинг ишида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгаши раисининг ўринбосари Абдуҳамид Юлдашев, Республика кенгаши Меҳнат инспекцияси бош меҳнат-техник инспектори Шахзодбек Рахманов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Қобил Боболов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Нодира Химматова, соҳа фахрийлари ҳамда делегатлар қатнашмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ўтган 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинади. Вилоят кенгаши раиси Нодира Химматованинг 5 йиллик фаолиятига доир ҳисобот маърузаси тингланади. Шунингдек, илк маротаба муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан кенгаш раиси сайлаб олинади. 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X