Kandungan siaran
2025 йил 2 август куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Х Қурултойи бўлиб ўтиши режалаштирилган. Айни дамларда Қурултойга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Х мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари таркибига, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилади ва Республика кенгаши қарори қабул қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Х Қурултойига Республика кенгашининг ҳисобот маърузаси ҳамда маърузачи тасдиқлаб олинади.