TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Davlat.kasaba
Davlat.kasaba avatar

TGINSIGHT POST

Post #288

@davlatkasaba

Davlat.kasaba

Tontonan490Bilangan tontonan siaran
Diterbitkan17 Okt17/10/2025, 09:32 PG
Kandungan

Kandungan siaran

🎙Касаба уюшмаларининг меҳнат муносабатларидаги ўрни 🗣 Кўрсатувимизнинг бу сонида касаба уюшмаларининг меҳнат муносабатларидаги ўрни ҳақида сўз юритамиз. 🤔 Кўпчиликда савол туғилади: агар ҳамма қонунга риоя қилса, ташкилотда касаба уюшмаси шартми? ⚖️ Амалда эса, қонунни билишнинг ўзи етарли эмас. Муҳим жиҳат — унинг тўлиқ амалга ошишини таъминлаш. Шунинг учун ҳам ҳар бир ташкилотда касаба уюшмасининг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. 🦺 Масалан, ишчи хавфли ишда бўлиб, ҳимоя кийимисиз шикастланса, ёки иш берувчи керакли воситалар билан таъминламаса — бу ҳолатда касаба уюшмаси аралашади, ходим хавфсизлиги таъминланишини назорат қилади. 👨‍👩‍👧‍👦 Меҳнат жамоасини катта оила деб олсак, касаба уюшмаси — бу оиладаги адолатни таъминловчи ота-она каби. У ҳар бир ходимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилади, муносиб иш шароити яратилиши учун курашади. 🤝 Касаба уюшмаси — меҳнат муҳитини соғлом, хавфсиз ва адолатли қилишдаги ишончли ҳамкордир. 📅 Кейинги кўрсатувимизда уларнинг қонун билан берилган аниқ ваколатлари ҳақида сўзлаймиз. Батафсил...👈 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X