Kandungan siaran
🎆Ҳурматли касаба уюшмаси аъзолари! ✨Сизларни эзгулик, саховат ва бағрикенглик тимсоли бўлган улуғ айём — Рамазон ҳайити билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси номидан муборакбод этаман! 🎊Ушбу муборак байрам инсон қалбида меҳр-оқибат, шукроналик ва инсоний фазилатларни янада мустаҳкамлайди. Рамазон ойи давомида қилинган хайрли амаллар, пок ният ва дуолар қабул бўлсин. 🗣Юртимиздан тинчлик ва барқарорлик, хонадонингиздан қут-барака, файзу-шукуҳ, фаровонлик аримасин. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, юксак ютуқлар ва эзгу орзу-ниятларингиз рўёбга чиқишини тилайман. 🌙Рамазон ҳайити муборак бўлсин! 🇺🇿Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Абдумухторов Батафсил...👈 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X