Kandungan siaran
🍃Ҳурматли касаба уюшмаси аъзолари! 🌷Сизларни янгиланиш, меҳр-мурувват ва эзгулик рамзи бўлган улуғ айём — Наврўз байрами билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши номидан самимий муборакбод этаман! 🌺Наврўз — она табиат уйғониши, инсонлар ўртасидаги аҳиллик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамловчи қутлуғ байрамдир. Шубҳасиз, шундай файзли кунларда юртимизда тинчлик ва осойишталик, ҳар бир хонадонда қут-барака ва фаровонлик ҳукм сураётгани давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона ва халқчил сиёсат самарасидир. 🌹Сиз, азиз фидоий ходимларнинг, мамлакатимиз тараққиёти, жамият фаровонлиги, ишчи-ходимлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигига оғишмай амал қилинишида жамоатчилик назоратини таъминлашга қўшаётган ҳиссангизни эътироф этиш мамнунлик бахш этади. Сизларнинг меҳнатингиз, масъулиятингиз ва жонкуярлигингиз таҳсинга сазовор. 🫂Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, янги зафарлар тилаб қоламан. 🎉Наврўз байрами барчангизга муборак бўлсин! Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Абдумухторов Батафсил...👈 💬WEB|📱FB | 📹YT |📱IG |📱X