TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kandungan
Kandungan siaran
Бозорда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилди Чортоқ марказий бозорида Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишларида “Чортоқ архитект қурилиш” масъулияти чекланган жамияти жамоаси бош пудратчи сифатида қатнашмоқда. Икки қаватли савдо биноси, янги дарвоза, қўшимча барпо қилинган объектларда қурувчилар қизғин иш жараёни билан банд. Эски бинолар таъмирланиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда. Янги қад кўтарган қўшимча объектларда ҳам иш қизғин. Меҳмонлар бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.