Kandungan siaran
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси ўзининг ҳудудий кўламини кенгайтирмоқда. Ўзбекистоннинг инфратузилмасини ривожлантириш йўлида фаол иш олиб бораётган донор жамғармалар ўрта шаҳарларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга қизиқиш билдирмоқдалар, жумладан Осиё инфратузилмавий инвестиция банки «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш борасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг ўрта шаҳарларини молиялаштириш бўйича дастлабки ишлар бошланган. «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва социология соҳасидаги мутахассислари томонидан лойиҳани самарали ва сифатли амалга оширилиши мақсадида “Экологик ва ижтимоий чора-тадбирлар бўйича доиравий сиёсат” ва “Аҳолини кўчириш сиёсати асослари” ҳужжатларига ўзгартиришлар ва янгиликлар киритилиб, жорий йилнинг 18-19 январь кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳизмат ташрифи ташкил этилди. Ташриф давомида вилоят фаоллари, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мутахассислари иштирокида ушбу ҳужжатлар тақдимоти ва муҳокамаси бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида фаолларнинг савол-жавоблари ва таклифлари тингланди ҳамда тушунтиришлар берилди.