Kandungan siaran
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси ўзининг ҳудудий кўламини кенгайтирмоқда. "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки (ОИИБ) томонидан қўшимча молиялаштириш (кредит) ажратилиши кўзда тутилган. Қўшимча маблағлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида лойиҳани амалга оширишга йўналтирилиши назарда тутилган. Лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик кўриш ва қўшимча молиялаштириш учун потенциал шаҳарларни аниқлаш ҳамда лойиҳанинг тахминий иш ҳажмини аниқлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 - 6 феврал кунлари Жаҳон банки мутахассислари билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг 9 та тумани ва 5 дан ортиқ шаҳар/шаҳар типидаги посёлка/қишлоқларига хизмат ташрифи ташкил этилди.