TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kandungan
Kandungan siaran
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли жорий йилнинг 4 июн куни Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрига ташриф буюриб, "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси билан яқиндан танишди. Сафар давомида Жаҳон банки ваколатхонасининг раҳбарига шаҳарсозлик бўйича катта мутахассис Розанна Нитти ва бошқа банк мутахассислари ҳамроҳлик қилдилар. Жаҳон банки делегациясини Чортоқ туман ҳокими Анваржон Отаходжаев қабул қилди.