Kandungan siaran
Қурилиш вазири Б.Закиров Жаҳон банки лойиҳа менежери Р.Нитти бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувдан асосий мақсад “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва ҳудудий режалаштириш амалиётини модернизация қилиш бўйича Қурилиш вазирлигига консалтинг хизматлар кўрсатишни амалга ошириш кўзда тутилган. Хусусан, лойиҳа доирасида жалб қилинган ҳалқаро эксперт Барт Мускенс (Нидерландия) ушбу ислохатларда ўз билим ва амалиётларидан келиб чиқиб Қурилиш вазирлигига ўз хизматларини кўрсатади. Қурилиш вазири мамлакатимизда олиб борилаётган шаҳарсозлик соҳасида кичик ва ўрта шаҳарлар қурилиши, аҳоли учун ажратилаётган имтиёзларнинг ижобий томонлари ҳақида маълумот берар екан, бунда барча инфратузилма шароитларини яратишдан самарали фойдаланиш, транспортлар тирбандлиги, экологик муаммоларни инобатга олиш муҳим аҳамият касб этишига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўз ўрнида Р.Нитти шаҳарсозлик соҳасида маҳаллий мутахассисларга мастер класслар ўтилиши, ШаҳарсозликЛИТИ ҳамда Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда Чортоқ, Янгийўл ва Когон шаҳарлари мисолида бош режа лойиҳасини ишлаб чиқилиши, қурилишда техник меъёрлаш маркази билан миллий нормативларни ишлаб чиқиш борасидаги ҳамкорлик хусусида ҳам таъкидлади. Шунингдек, Қурилиш вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик кўламини янада мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида муҳокамалар олиб борилди.