Kandungan siaran
#Янгийўл_шаҳар Жаҳон банки вакиллари ҳамда лойиҳачилари билан учрашув ўтказилди 📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4409-сонли қарорига асосан ўрта шаҳарларни ривожлантириш дастури доирасида Янгийўл шаҳрида шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев, Жахон банки вакили Розанна Нити хоним ва банк вакиллари ҳамда лойиҳачилари билан учрашув ўтказилди. ⚡️ Мазкур учрашувда "Файзобод" ва "Олмос" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам ижтимоий ва инфраструктура обьектлар, эски кўприкларни қайта қуриш ишларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш масалалари жойига чиқиб муҳокама қилинди. Telegram | Youtube | Facebook |