Kandungan siaran
Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаси – амалда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4409-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқни экошаҳарга айлантириш режалаштирилган бўлиб, олти йўналишда катта ҳажмда бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Чортоқ шаҳрини ободонлаштириш юзасидан фаолият олиб бораётган халқаро консультант Dong Myeong Engineering Consultants & Architecture Co., Ltd.(Корея) ҳамда Info Capital Group (Ўзбекистон) концорциуми консультантлари, туман ҳокими, Жаҳон банки ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳи мутахассислари билан биргаликда жорий эскиз лойиҳаси жойида муҳокама қилиниб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.