TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Self Improvement
Self Improvement avatar

TGINSIGHT POST

Post #597

@selfdeprules

Self Improvement

Tontonan143Bilangan tontonan siaran
Diterbitkan2 Mei02/05/2023, 11:52 PTG
Kandungan

Kandungan siaran

10 ОЛТИН ЎГИТ - Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиёмат куни Аллоҳга суюкли банда бўлади; - Ғазабни тарк этган Аллоҳнинг ҳифзу - ҳимоясида бўлади; - Дунёда яшаш савдоси (дардини)ни тарк этган Аллоҳнинг азобидан омонда бўлади. Дунёда роҳат - фароғатни тарк этган қиёмат куни хурсанд бўлади; - Ҳасадни ташлаган қиёматда мақтовга лойиқ киши бўлади; - Бош (раҳбар) бўлиш савдосини тарк этган қиёмат куни Малик ва Жаббор (Аллоҳ) наздида азиз (шарафли), этиборли бўлади; - Дунёда беҳуда нарсаларни тарк этган яхшилар орасида неъматга эришади; - Дунёда хусуматни (душманлик, одобсизликни) тарк этган қиёмат куни фойда кўрганлардан бўлади; - Дунёда бойликни (мол - дунё муҳаббатини) тарк этиб, фақирликни (қамбаҳалликни) танлаганни қиёмат куни Аллоҳ таоло валийлар ва Пайғамбарлар ила бирга тирилтиради; - Дунёда инсонларнинг эҳтиёжини кеткизганни (уларга ёрдам берганни) Аллоҳ таоло дунё ва охиратдаги эҳтиёжларидан беҳожат қилади. - Дунёда хасисликни тарк этган инсонлар орасида энг олдинги қаторда зикр этувчилар сафидан жой олади.