Kandungan siaran
Дейишади... • Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади; • Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади; • Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади; • Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади; • Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади; • Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади; • Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакан" дейишади; • Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади; • 16 ёшингда "эрта катта бўб қоган" дейишади; • 30 ёшингда эса, "қариб кетипдими?!" дейишади; • 1-хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади; • 2-хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади; • Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади; • Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади; • Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади; • Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади; • Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади; • Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади; • Озғин бўлсанг, "сал семирса, ўладими?!" дейишади; • Тўлача бўлсанг, "сал озса, бўмидими?!" дейишади; • Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади; • Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади; • Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққан-да" дейишади; • Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади; Улар аввал ҳам гапиришган, ҳозир ҳам гапиришди, кейин ҳам гапиришади. Ўзингиз учун яшанг. Улар доим гапиришади. #konspektor