Kontenut tal-post
Мен Abdusattar Ahunov қаламларига мансуб ушбу китобни ўқишни бошладим. Устоз бу китобни асосан савдогарлар учун ёзганлар. Лекин менинг фикримча, бу китобни ҳар бир инсон ўқиши керак. Китобда устоз ўз тажрибаларига таяниб, аввалги солиҳ салафларимиз қандай савдо қилгани ва ҳозирги ғарб савдогарлари қандай иш юритаётганини солиштириб тушунтирадилар. Шу орқали икки йўлнинг энг яхши жиҳатларини бирлаштирадилар. Бу китобнинг энг муҳим жиҳати — у сизга фақат кўп пул топишни эмас, балки топган пулингиз баракали бўлишини ўргатади. Шунингдек, баракаси йўқ пулни қандай қилиб баракали қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам аниқ ва амалий тавсиялар берадилар. Энг аҳамиятлиси — бу маслаҳатларнинг барчаси устознинг шахсий тажрибаларидан ўтган. Қисқаси, нафақат савдогарлар, балки ҳар бир инсон ўқиши керак бўлган китоб. @doniyorfayziyev