Kontenut tal-post
#Диққат ❗Ўзбекистонда китобхон ўқувчилар учун мукофот жамғармаси 240 минг доллар бўлган катта танлов бошланади Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди. Энди китоб ўқийдиган ўқувчилар нафақат танловда қатнашади, балки катта мукофотлар учун ҳам курашади. Янги тизимга кўра: — китобхонлик танловлари ҳар йили ўтказилади; — финал Президент даражасида ташкил этилади; — умумий мукофот жамғармаси 240 минг доллар бўлади; — бош соврин учун 50 минг доллар берилади. Танловда 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар иштирок этиши мумкин. Тадбирда “Ёш китобхон” танлови орқали миллионлаб ёшлар китобга қизиқиб келаётгани таъкидланди. Бу йилги республика босқичида ғолиб бўлган 3 нафар ёшга Президент совғаси сифатида автомобил топширилди. ➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар