TGINSIGHT CHAT
Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal
@shoshilinchuz
News and media🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва шошилинч хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг:👉@ShoshilinchUz_robot Реклама: @Letspr_admin
Ostatnie posty
Strona 1 z 84 · 1,006 postów
Opublikowano 16 dni temu
🇷🇺🇺🇦Россия ТИВ хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатлар фуқароларига Киевни тарк этишни тавсия қилди. Шунингдек, Украина пойтахти аҳолиси шаҳардаги ҳарбий ва маъмурий инфратузилмалардан узоқроқ туришга чақирилди. Таъкидланишича, Россия қуролли кучлари Киевдаги Украина ҳарбий-саноат мажмуаси объектларига тизимли зарбалар беришни бошламоқда. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇮🇶🇮🇱Ироқнинг ғарбий қисмидаги саҳрода Исроилнинг иккинчи махфий ҳарбий базаси топилди Бундан аввал "The Wall Street Journal" нашри Ироқ ҳарбийлари томонидан биринчи база аниқлангани ҳақида хабар берган эди, бироқ Ироқ унга кириш имконига эга бўлолмаган, шундан сўнг миллий армия қўшинлари чекинишга мажбур бўлган. Иккинчи база эса маҳаллий чўпон томонидан топилган. У Ироқ аскарларини огоҳлантиришга улгурган, бироқ шундан сўнг, гувоҳларнинг айтишича уни номаълум вертолёт таъқиб қилган ва эркак ўлдирилган. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇱🇧🇮🇱 “Ҳизбуллоҳ” жанубий Ливандаги Рашаф ҳудудида Исроил ҳарбий техникиларига уюштирилган дрон ҳужумлари акс этган видеони эълон қилди Кадрларда Абабил FPV дронлари Меркава танклари, зирҳли техникалар ва ҳарбий транспорт воситаларига зарба бергани кўрсатилган. Гуруҳ ҳужумлар оқибатида Исроил армияси ҳудудни тарк этганини даъво қилмоқда. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! КИМКИ ЭРТАГА АРАФА КУНИДА ҚУЁШ БОТИШИДАН ОЛДИН УШБУ ДУОНИ УЧ МАРТА ЎҚИСА, АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН НИЯТЛАРИГА ЕТИШАДИ! ИНШААЛЛОҲ ТЎЛИҚ:👇🏼
Opublikowano 16 dni temu
🇹🇷🇺🇿Туркия Ўзбекистон армиясини ўз модели асосида янгилашга ёрдам бермоқда. Туркия мудофаа вазирига кўра, бунинг учун Ўзбекистонга махсус ҳарбий маслаҳатчилар юборилган. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇺🇦🇷🇺Украинанинг Била Церква шаҳрига Россиянинг “Орешник” ракетаси билан берилган зарбанинг янги ракурсдан кўриниши. Катта эҳтимол билан маҳаллий аэродром нишонга олинган. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇮🇷Бақоий Ҳормуз бўғози қандай бошқарилишини сўзлаб берди “40 кун давомида ядро қуролига эга бўлган иккита режимга қарши тура олган ва душманни ўз мақсадларидан воз кечишга мажбур қилган мамлакат, шубҳасиз, келгусида ҳам ўз кучи ва қудратини энг яхши тарзда намоён эта олади. Ҳормуз бўғозига келсак, ушбу келишувда тафсилотлар муҳокамаси йўқ ва бўғозни қандай бошқариш қирғоқбўйи давлатларига тегишлидир. Шунингдек, биз Ҳормуз бўғозида кемачилик хавфсизлиги ва муҳофазасини кафолатлайдиган, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятининг манфаатлари ва фойдасини энг яхши тарзда ҳимоя қиладиган механизм яратилишини таъминлаш учун кўплаб бошқа давлатлар билан алоқада бўлиб турибмиз”, деб баёнот берди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇮🇱🇺🇸Нетаняҳу Трампнинг Эрон бўйича қарорларига бошқа таъсир ўтказа олмаслигини тан олди — Reuters 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇮🇱🇱🇧Исроил армияси Ливаннинг жанубий ҳудудларидаги тинч аҳоли яшайдиган қишлоқларни бомбалади. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇮🇷🇺🇸 АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича келишиб олди - The New York Times Бир кун аввал Эроннинг уч нафар юқори мартабали мулозими The New York Times нашрига Теҳрон бўғоз орқали кема қатновини қайта тиклашни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандумига розилик берганини айтган эди. Уларнинг сўзларига кўра, бунинг эвазига АҚШ Эрон портларининг денгиз блокадасини олиб ташлайди. Шунингдек, келишув барча йўналишларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутади. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇺🇸🇮🇱 Трамп Эрон билан низо якунланганидан сўнг мусулмон давлатларини Исроил билан "Иброҳим келишувлари"га қўшилишга чақирди - Axios Бу масала Трампнинг Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Туркия, Миср, Иордания ва минтақадаги бошқа давлатлар раҳбарлари билан ўтказган музокаралари чоғида муҳокама қилинган. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Opublikowano 16 dni temu
🇺🇸🇮🇷Дональд Трамп ижтимоий тармоқда Эронга яна таҳдид қилди. 👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !