Treść posta
‼️Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади ⚖️Ҳужжатга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятларни содир этган ва муқаддам судланган шахслар яна шундай оғир жиноятни содир этса, уларга умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланмоқда. ❗️Хусусан, 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжни қондириш ҳолатлари энг оғир тоифага киритилмоқда. ❌Шунингдек, Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган маҳкумлар манзил-колонияларга ўтказилмайди. ❌Улар жазони енгиллаштириш ёки сақлаш шароитларини юмшатиш имкониятидан психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан фойдалана олмайди. Бундан ташқари, жинсий жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни фақат прокуратура органлари олиб боради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам шаҳвоний шилқимлик учун жазо санкцияларини кучайтириш назарда тутилган. Фармон билан вояга етмаганларни жинсий эксплуатациядан ҳимоя қилиш тизими янада қатъийлаштирилмоқда. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads