TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Advokat Shoxrux Mirzabekov
Advokat Shoxrux Mirzabekov avatar

TGINSIGHT POST

Post #702

@shoxprotect

Advokat Shoxrux Mirzabekov

Wyświetlenia943Liczba wyświetleń posta
Opublikowano13 maj13.05.2026, 13:38
Treść

Treść posta

❓Қонун vs Фармон? Ижтимоий тармоқларда собиқ депутат Р.Кушербаев ва ёқилғи қуйиш шоҳобчаси ходимлари ўртасида мунозарали баҳс кетмоқда. Р.Кушербаев қонунни асос қилиб, бензинга нақд пул шаклида тўлов қиламан деса, ёқилғи қуйиш шохобчасидаги масъуллар эса Президент Фармонини асос қилиб нақд пул шаклида мумкин эмас, нақд пулсиз шаклида тўловни амалга оширасиз дейишмоқда. ❓Хўш қонун бўйича ким ҳақ? Келинг батафсил содда тилда тушунтириб бераман. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 150-моддасида Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм эканлиги, сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситаси эканлиги қайд қилинган. Шу каби, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 94-моддасида Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм эканлиги, сўм ёзиб қўйилган қиймати бўйича қабул қилиниши шарт бўлган қонуний тўлов воситаси эканлиги ҳамда тўловлар нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида амалга оширилиши кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 246-сонли Фармонида эса 2026 йил 1 апрелдан бошлаб нафақат ёқилғи қуйиш шохобчаларида, балки давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар ва бошқалар учун тўловлар нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши белгиланган. Хўш, ушбу зиддиятли ҳолатда Қонун устунми ёки Президент Фармони? Бунга жавоб Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда батафсил берилган. Ушбу қонуннинг 18-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши белгиланган. Яъни, Конституция ва қонунлар Президент Фармонидан устун бўлганлиги сабабли, ушбу ҳолатда Конституция ва қонунлардаги талаблар ишлаши керак бўлади. Яъни, қонунда тўловлар нақд пул ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади деган қоидани Президент фармони орқали чеклаш нотўғри бўлиб қолади. Ушбу ҳолатда нақд пулсиз тўловни амалга ошириш учун нафақат Президент фармонини қабул қилиш, балки тегишли қонунларга ҳам ўзгартириш керак бўлади. P.S. Фикри ожизларим 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads