TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Willakuy
Willakuy ukhu
Непалда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига! Непал пойтахти Катманду ва бошқа қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, уларда комендантлик соати жорий қилинган. Шунингдек, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда. Шахсий хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади. Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +91 94994 85962 (Телеграм/ВасАпп). Телефон рақами туну-кун ишлайди.