TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Andijon Bugun | Андижон бугун
Andijon Bugun | Андижон бугун avatar

TGINSIGHT POST

Post #134234

@ANDIJON_BUGUN

Andijon Bugun | Андижон бугун

Просмотры72,800Количество просмотров
Опубликован26 мар.26.03.2026, 06:45
Содержимое поста

Содержимое

#Назорат_кучайтирилмоқда ⚡️⚡️Аввал электрон пул ўтказаётганда БҲМнинг 30 баравари ва ундан юқори ўтказмаларда тўлиқ маълумот талаб қилинган бўлса, ЭНДИ бу чегара 25 БҲМга туширилмоқда. (Таҳминан 10млн 300минг сўмдан ошса) Яъни аввал фақат каттароқ операциялар назоратда бўлган бўлса, энди камроқ суммадаги ўтказмалар ҳам тўлиқ идентификацияга олинади. Тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари учун янги тартиб жорий этилмоқда: лимитлар тушириляпти ва операциялар бўйича назорат кучайтириляпти Марказий банк томонидан эълон қилинган лойиҳага кўра, тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотларида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ички назорат қоидалари қайта кўриб чиқилмоқда ва бу ўзгаришлар амалдаги тартибга нисбатан аниқроқ ҳамда қатъийроқ ёндашувни назарда тутади. ☑️ Аввало, 17¹-банд бўйича ўзгариш киритилмоқда — амалда ҳозир 500 БҲМ ва ундан юқори операцияларда мижозни чуқур текшириш талаб қилинса, лойиҳада бу меъёр аниқ суммага ўтказилиб, 175 млн сўм қилиб белгиланмоқда, яъни аввал лимит БҲМга боғлиқ бўлган бўлса, энди тўғридан-тўғри пул миқдори орқали белгиланади. ☑️ Шунингдек, 31²-банд бўйича ҳам муҳим ўзгариш киритиляпти — амалда 30 БҲМ ва ундан юқори ўтказмаларда тўлиқ маълумот талаб қилинган бўлса, лойиҳада бу чегара 25 БҲМга туширилмоқда, яъни аввал фақат каттароқ операциялар назоратда бўлган бўлса, энди янада кўпроқ операциялар тўлиқ идентификация талаб қиладиган доирага киритиляпти. Шу билан бирга, маълумотлар таркиби бўйича ҳам аниқлик киритиляпти — амалда тўлиқ маълумот мажбурий бўлган бўлса, лойиҳада айрим ҳолатларда ЖШШИР ёки операция идентификатори орқали мижозни аниқлаш етарли бўлиши мумкинлиги белгиланмоқда, яъни ортиқча маълумот талаб қилиш қисман енгиллаштирилади, лекин операцияларни кузатиш имконияти сақланади. ☑️ Бундан ташқари, янги 31³-банд киритилиб, банк карталари орқали амалга ошириладиган тўловларда операцияни жўнатувчидан олувчигача тўлиқ кузатиш мажбурий қилиб белгиланмоқда, яъни аввал бундай талаб аниқ ифода этилмаган бўлса, энди трассировка (кузатув) тўлиқ таъминланиши шарт бўлади. ☑️ Шунингдек, 31⁴-банд билан халқаро пул ўтказмалари бўйича тартиб ҳам ўзгармоқда — аввал барча операцияларга бир хил талаб қўлланилган бўлса, энди пакетли ўтказмаларда барча зарур маълумотлар мавжуд бўлса, айрим талабларни қўлламаслик мумкин бўлади, бу эса техник жиҳатдан енгиллик яратади. ☑️ Бундан ташқари, 34-банд бўйича ҳам ёндашув аниқлаштирилиб, амалда норезидентлар автоматик равишда юқори рискли тоифага киритилган бўлса, лойиҳада айрим ҳолатларда улар учун истиснолар назарда тутилиши мумкинлиги белгиланмоқда, яъни рискни баҳолашда янада индивидуал ёндашув қўлланилади. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN