Содержимое
#ДИҚҚАТ ☄️Андижонда беқиёс “Павловния гуллари остида оқшомлар” фестивал-сайилларига старт берилмоқда Водийнинг ҳар баҳор гўзал павловния гулларига бурканадиган шаҳри бор. Бу – Андижон! Шаҳарни таърифга тил ожиз гўзаллик қамраб олади. Бугун ҳам сиёҳранг, пушти, оппоқ гуллар кўчаларни буркаган. Андижон вилояти ҳокимлиги ана шу гўзалликдан баҳра олиш учун барча-барчани 30 мартдан 10 апрелгача павловния гулларига бурканган Андижон шаҳрига – “Павловния гуллари остида оқшомлар” фестивал-сайилларига таклиф этади. Файзли, ранго-ранг гуллар қучоғидаги кўчаларда кун давомида ва оқшом пайти эстрада юлдузлари сиз учун хизмат қилади. Сизларни павловниялар шаҳри - Андижонда кутиб қоламиз. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN