Содержимое
⚡️1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор муҳим ўзгаришлар кучга киради Энг асосийлари қуйидагилар: — Давлат шифохоналари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади. Байрам ва дам олиш кунларида тиббий хизмат узилмаслиги учун навбатчилик тизими жорий қилинади. — Қатор тўловлар фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади. Буларга давлат хизматлари, электр, газ, сув, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, АЁҚШ хизматлари, 25 млн сўмдан қиммат товар ва хизматлар, шунингдек айрим транспорт ва кўчмас мулк олди-сотдилари киради. — Алкоголь ва тамакини нақд пулга сотиб олиш тақиқланади. — Чет элликлар учун tax free тизими ишга тушади. Энди улар Ўзбекистонда харид қилган товарлари учун ҚҚСнинг 85 фоизини қайтариб олиши мумкин бўлади. Минимал харид суммаси — 300 минг сўм. — Зўравонликка учраган аёллар учун “SOS” чақирув имконияти жорий этилади. — Нукус шаҳрининг айрим ҳудудларида боғча тўловлари бўйича имтиёзлар берилади. — Нотариуслар учун энг юқори ёш чегараси оширилади. Яқинларга юбориб қўямиз Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN