Содержимое
#ДИҚҚАТ#ЭЪЛОН ❗Бугун Андижон шахрида қатор кўчалар ёпилади Бугун 2026-йил 31-март куни Андижон шаҳрида ўтказиладиган “Павловния гуллари остида оқшомлар” фестивали муносабати билан, Андижон шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан, хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади: Заруратга кўра, Олтинкўл кўчаси ҳамда унга туташ ички кўчаларда соат 05:00 дан 09:00 гача; Шунингдек, 31-мартдан 15-апрелга қадар ташриф буюрувчилар оқимидан келиб чиқиб: Машраб кўчаси, Бобур шоҳ кўчаси, Юсуф Отабеков кўчаси, Муҳаммад Юсуф майдонига олиб борувчи йўллар ва ички кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан транспорт воситалари учун муқобил йўналишлар ташкил этилади ҳамда зарур йўл белгилари ўрнатилади. Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда ушбу кунларда айланма йўллардан фойдаланишингизни сўраймиз. Хабарни яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN