TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Andijon Bugun | Андижон бугун
Andijon Bugun | Андижон бугун avatar

TGINSIGHT POST

Post #134956

@ANDIJON_BUGUN

Andijon Bugun | Андижон бугун

Просмотры74,200Количество просмотров
Опубликован3 апр.03.04.2026, 09:28
Содержимое поста

Содержимое

#Диққат Жариманинг кимга ёзилиши энди онлайн ҳал бўлади Эндиликда автомобилни ишончнома ёки яқин қариндошлик алоқалари асосида бошқараётган шахс қоидабузарлик содир этса, жарима хати бевосита ҳайдовчининг номига келадиган бўлди. Бунинг учун ҳайдовчи маълумотларини my.gov.uz орқали тизимга киритиш зарур: Автотранспорт эгаси: my.gov.uz порталида “Синов тартибида” бўлимига ўтиб ва Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни бошқа шахсга ўтказиш хизматини танлайди. Автомобилнинг давлат рақами ва бошқариш муддатини кўрсатади. Бошқарадиган шахснинг ЖШШИР, паспорт серияси ва рақамини киритади, ҳужжат турини танлайди (Яқин қариндош/ишончнома). Ҳайдовчи: ўзининг my.gov.uz профилидаги “Хабарномалар” бўлимига кириб, аризани ЭРИ, Мобиле-ID ёки Face-ID орқали тасдиқлайди. Тўлов: Хизмат пуллик — БҲМнинг 0.9 фоизи (10% чегирма билан 37 080 сўм). Имтиёз: Ижтимоий реестрдагилар ва I/II гуруҳ ногиронлари учун 50 % чегирма бор. Аризани кўриб чиқиш муддати: Жисмоний шахслар: Автоматик (Бош ишончнома бўлса — 5 кун). Юридик шахслар: 5 иш куни ичида. Юридик шахслар учун тартиб: ташкилот раҳбари ҳар бир машина учун алоҳида ариза юборади ва ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақасини илова қилади. Муҳим: Давлат органлари ва йўловчи ташувчилар учун ўз ходимларига жавобгарликни расмийлаштириш — БЕПУЛ! Асосий талаблар: Ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт. Ишончнома мавжуд бўлиши керак. Суғурта (ОСАГО): Агар суғурта чекланган бўлса, ҳайдовчи исми унда бўлиши шарт. @SHOPIRLAR каналида батафсил маълумот оласиз! 👉@ANDIJON_BUGUN