TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Andijon Bugun | Андижон бугун
Andijon Bugun | Андижон бугун avatar

TGINSIGHT POST

Post #134957

@ANDIJON_BUGUN

Andijon Bugun | Андижон бугун

Просмотры79,400Количество просмотров
Опубликован3 апр.03.04.2026, 10:01
Содержимое поста

Содержимое

#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ ☄️Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Жаҳон савдо комплексининг бузилишига оид тадбиркорларнинг мурожаатлари тарқалди. Андижон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси мазкур мурожаатда келтирилган важларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидаги баёнотни беради. Бугунги кунда Президентимиз томонидан тадбиркорларга шароитлар яратиш мақсадига қаратилган қатор сайъи ҳаракатлар давомий бўлмоқда. Соддароқ қилиб айтганда тадбиркорлар ишининг кўзи очилмоқда. Аввал маҳсулотини ёмғирда қолиб кетмадимикан, иссиқнинг зарари етмаяптимикан деган ўй билан юрган тадбиркор ёки сотувчи энди янгиликлар устида ишлашга ҳаракат қилмоқда. Айни шу шароитларни Жаҳон савдо комплексида фаолиятига эга ишбилармонлар учун ҳам шароит яратиш мақсадида Пойабзал сотиш билан шуғулланувчиларни Андижон Чарм-пойабзал марказига жойлаштириш ишлари бошланганини маълум қиламиз. Мақсад юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тадбиркор ва сотувчилар учун қулай иш муҳитини яратиш. Қишда иссиқ, ёзда салқин, ёпиқ бинода ишлашларига қаратилган. Шуни ҳам маълум қиламизки, жаҳон савдо комплексига кўп қаватли уй – жойлар қурилмайди. Бозор ўз ўрнида қолади ва фаолиятини давом эттиради. Савдо комплекси таъмирланади, автотураргоҳлар қурилади, кўкаламзорлаштириш ишлари асосида алоҳида ландшафтлар яратилади. Умуман олганда бозор замонавий кўринишга келтирилади. 🚀ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN