Содержимое
#ТЕЗКОР ☄️Орган ходимига қўл кўтарган фуқаронинг ИИВ тизимидаги акаси ишдан ҳайдалди Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими подполковник Шерзод Пардаев ишдан олинди. 2 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган у ва унинг яқин қариндоши иштирокидаги ҳуқуқбузарлик бунга сабаб бўлган. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ тизимида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтган. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш эҳтимолини кўрсатувчи салбий ҳолат сифатида ҳуқуқий баҳоланган. Ички ишлар вазири ўринбосари Диёрбек Саттаров хизмат интизомини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги принципи амалда таъминланишини айтган. Тарқалган видеода бир фуқаро маст ҳолда машина ҳайдаган, ЙПХ ходимлари қонуний талабларига бўйсунмаган ва ходимга қўл кўтарган эди. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN