TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Andijon Bugun | Андижон бугун
Andijon Bugun | Андижон бугун avatar

TGINSIGHT POST

Post #135297

@ANDIJON_BUGUN

Andijon Bugun | Андижон бугун

Просмотры77,400Количество просмотров
Опубликован7 апр.07.04.2026, 09:41
Содержимое поста

Содержимое

#ТЕЗКОР ☄️Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди — ДХХ Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Исманов Исомиддин Бахриддинович ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киради. Хусусан, у Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдор танишлари орқали аукционга қўйдириб, сўнгра ютиб бериш ҳамда мазкур фуқаро номига расмийлаштириб, келгусида бу жойда қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари сўралган пул маблағини ўзининг яшаш хонадонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN