Содержимое
#ДИҚҚАТ#РАСМАН ☄️Футбол ўйинлари дам олиш куни ёки иш кунлари кечки соат 19:00 дан кейин белгиланади, стадионлар атрофида қўшимча хизматлар ташкил этилади Президент ҳузурида спортга бағишланган мажлисда футбол бўйича миллий чемпионат ўйинлари баъзида иш вақтида ўтказилаётгани, шу боис, мухлислар ташрифи кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди. Агар ўйин вақти дам олиш куни ёки иш кунлари кечки соат 19:00 дан кейин белгиланса, стадионлар атрофида аҳолига қизиқарли қўшимча хизматлар, мусиқий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинса, ўйин кунлари мухлислар учун қулай транспорт қатнови йўлга қўйилса, рақиб жамоа мухлисларига арзон футбол турпакетлари таклиф қилинса, клублар учун 2-3 карра кўп тушум, мухлислар учун мазмунли ҳордиқ, тадбиркорларга қўшимча даромад бўлади. Мутасаддиларга мана шу ишлар орқали стадионларга мухлислар ташрифини кескин ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN