TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Andijon Bugun | Андижон бугун
Andijon Bugun | Андижон бугун avatar

TGINSIGHT POST

Post #135513

@ANDIJON_BUGUN

Andijon Bugun | Андижон бугун

Просмотры88,500Количество просмотров
Опубликован9 апр.09.04.2026, 17:14
Содержимое поста

Содержимое

⚡️Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади Россияда мигрантларга нисбатан қонунлар яна қаттиқлаштирилиши мумкин. Вячеслав Володин маълум қилишича, Давлат Думаси чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш асосларини кенгайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Лойиҳага кўра, депортация учун сабаблар сони деярли икки баробарга оширилади. Янги асослар қаторига жамоат тартибини бузиш, полиция ёки Росгвардия талабларига бўйсунмаслик, транспорт ва инфратузилма ишига тўсқинлик қилиш каби ҳолатлар киритилмоқда. Шунингдек, интернетда инсон қадр-қимматини камситувчи материаллар тарқатиш, Россия Қуролли кучларини обрўсизлантириш ёки санкцияларга чақириқлар ҳам депортация учун сабаб бўлиши мумкин. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни ошириш ҳам таклиф этилган. Маълумотларга кўра, 2025 йилда Россияда қонунбузарликлар туфайли 72 мингга яқин чет эл фуқароси мамлакатни тарк этган. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN