Содержимое
Сиз камбағал инсонсиз агар сизни қиммат нарсалар хурсанд қилса! Бугун инсонларда деярли ҳамма нарса бор: уй, машина, телефон, имкониятлар... Лекин нега барибир кўпчилик ўзини бахтсиз ҳис қилади? Сабаблардан бири - маркетинг ва доимий таққослаш. Ҳар куни бизга "яна кўпроқ сотиб ол", "яна яхшироқ яшаш керак", "бошқалардан ортда қолма" деган сигнал берилади. Натижада борига шукр қилиш ўрнига, етишмаётгандек туюлади. Иккинчи сабаб - стресснинг ҳаддан ташқари кўплиги. Иш, пул, ижтимоий босим, келажак хавотири... Мия ҳеч қачон тўлиқ дам олмайди. Бу эса нафақат руҳий, балки жисмоний касалликларни ҳам кўпайтиради. Энг ачинарлиси - одамлар ўз саломатлигини иккинчи ўринга қўйиб қўйган: кам ухлаш, нотўғри овқатланиш, ҳаракацизлик. Аслида эса бахт: – соғлом тана - тинч онг - оддий ҳаётдан завқ олиш Яқинларга юбориб қўямиз 👉@ANDIJON_BUGUN