TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← DiplomatKa
DiplomatKa avatar

TGINSIGHT POST

Post #52

@Diplomatika

DiplomatKa

Просмотры1,230Количество просмотров
Опубликован2 июн.02.06.2020, 07:25
Содержимое поста

Содержимое

РАҚАМЛИ ДИПЛОМАТИЯНИНГ САРДОР АЁЛЛАРИ: ШАРҚИЙ РАНИЯ ВА ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯЛИК ЖАСИНДА Матиас Люфкенс (Matthias Luefkens) Burson Cohn & Wolfe коммуникация ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бутунжаҳон компанияси номидан @Twiplomacy лойиҳасини бошқаради ва дипломатия соҳасида ижтимоий тармоқларнинг фаол кузатувчиси ҳисобланади. Унинг @Twiplomacy рақамли дипломатия тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботи барча дипломатлар ўқишлари учун мажбурий ҳисобланади. Баъзи асосларга назар ташлаймиз. Ким ўзига хос ёндашув билан фарқланади? 1. Янги Зеландиянинг Бош вазири #Жасинда#Ардерннинг (биз у ҳақида ёзганмиз) Facebook тармоғидаги мунтазам видео-хабарлари – бу аъло даражадаги намуна. У ўзини мобил телефонига суратга олади ва улар 100 000 фойдаланувчи томонида кўрилади, бу эса аҳолининг 2 % дегани. 2. Сиз контент тўғрисида нима деб ўйлашингиздан қатъи назар, президент Трамп Twitter да ўз хабарларини чоп этганча улкан аудитория билан бевосита ўзаро ҳаракатда бўлади. 3. ITU бошлиғи Хоулинь Чжао (@ITUSecGen) селфида ўз талантини намойиш қилди. 4. Рим папаси ҳам селфида пайдо бўлишдан мамнун ва унинг аккаунти онлайн-борлиқнинг энг обрўли сардорлари бешлигига киради. Рақамли дипломатиядаги 50 нафар бирмунча нуфузли бутунжаҳон сардорлари рейтингига назар ташлашингизни маслаҳат бераман (https://twiplomacy.com/ranking/the-50-most-followed-world-leaders/). Сардор аёллар орасида шарқ аёли – Иордания Қироличаси #Рания#Аль-Абдулладир. У Facebook да (16M обуначилар) обрўлилиги бўйича 3-ўринни; Инстаграмда (5M обуначилар) бирмунча самарадор 50 нафар сардорлар орасида 9-ўринни эгаллайди. У ҳақида биз кейинги хабарларимизда ёзамиз. @Diplomatika